O’qishga kirish

П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи мактаб битирувчиларини қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф қилади:

  • Ҳамширалик иши ( мутахассислиги: ўрта махсус маълумотли умумий амалиёт хамшираси);
  • Даволаш иши ( мутахассислиги: ўрта махсус маълумотли умумий амалиёт фельдшери);
  • Тиббий профилактика иши (ихтисосликлар: Тиббиёт лаборанти, ташхис хоналари лаборанти).

Барча йўналишлар бўйича ўқиш 3 йил давомида олиб борилади. Битирувчиларга ўқиш муддати тугагач ўрта махсус таълими тўғрисида Диплом берилади. Абитуриентларни қабул қилиш кириш тест синовлари асосида олиб борилади. Тест топшириқлари Давлат Тест Маркази томонидан: биология, кимё, она тили ва адабиёт фанларидан тузилади.

Абитуриентлардан ҳужжатлар маслаҳат марказининг тасдиқланган жадвали бўйича қабул қилинади.

Керак бўладиган ҳужжатлар:

  1. Шаҳодатнома (асли)
  2. Ариза
  3. 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома
  4. Тиббий карта 063-У эмлашлар тўғрисида маълумотлар.
  5. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси)
  6. Расм 3 х 4 – 6 дона.
  7. Турар жойидан маълумотнома
  8. Ота-онаси паспортидан нусха
  9. Ота-онасининг иш жойидан маълумотнома

Коллежда : 2 та спорт зали, конференция зали, 4 лаборатория хонаси, Ахборот-ресурс маркази, 2 компьютер синфи, 60 та ўқув аудиториялари ва 7 та тренажёр заллари мавжуд.

“Ҳамширалик иши асослари” фани ўқитувчилари малака ва кўникмаларни бажариш

алгоритмлари бўйича тарқатма қўлланмаларни яратдилар. Уларнинг иш усуллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан маъқулланиб, Республика тиббиёт ўрта ўқув муассасаларида ўқиш жараёнида қўллашга тадбиқ этилди.

Коллеж ўқитувчилари махсус фанлар бўйича ўқув услубий тўплам яратиш бўйича ташаббускор ҳисобланадилар. Бу борада ҳар йили ўқув амалий конференциялар ўтказилади.

Коллеж ўқувчилари шаҳар ва республика конкурсларида қатнашадилар:

  • “Йилнинг энг яхши битирувчиси”
  • “Фаннинг яхши билимдони”
  • “Энг яхши мутахассис”
  • “ҚВЗ”
  • “Брейн-ринг”

Фанлар бўйича ўқув китоблари яратилган ва улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан ўрта махсус тиббиёт билим юртлари ўқув жараёнида тадбиқ этилган

Кафедралар

Коллежнинг ўқув-тарбиявий жараёнини олиб боришда касбий кафедралар муҳим ўрин эгаллайди, улар ёш ўқитувчилар ишларини йўлга қўйишга ёрдам берадилар. Кафедра йиғилишларида очиқ дарслар муҳокама қилинади, ўқитувчилар касб алмашиш, ўқув режалари ва дастурларни мукаммаллаштириш бўйича муҳокамалар олиб борилади. Коллежда 6 та умумтаълим ва 8 та касбий кафедралар мавжуд.

Умумтаълим кафедралари:

  • Аниқ фанлар кафедраси
  • Чет тиллар кафедраси
  • Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси
  • Жисмоний тарбия кафедраси
  • Табиий фанлар кафедраси
  • Тиллар кафедраси

Касбий фанлар кафедралари

  • Умумкасбий фанлар кафедраси
  • Жамоада хамширалик парвариши кафедраси
  • Хамширалик иши кафедраси
  • Акушерлик иши кафедраси
  • Хирургия кафедраси
  • Терапия кафедраси
  • Педиатриия кафедраси
  • Тор мутахассисликлар кафедраси