Xalqaro aloqalar

Халқаро алоқалар

Замон талабига жавоб берадиган юқори даражали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида, коллеж ўқитувчилари чет эл давлатлари “Ҳамширалик иши” мутахассислари билан доим алоқада бўлиб, улар билан тажриба алмашиб турадилар. Булар жумласига – Германия маданият маркази, Корея Республикасининг Осиё маданият маркази, Япониянинг Тошкентдаги Ривожланиш Институти ваколатхонаси “JICA” Агентлиги, Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ Агентлиги (USAID), Америка Соғлиқни сақлаш Халқаро Бирлашмаси “AIHA”, Хамшира Бирлашмаси (Санкт-Петербург, Россия) киради.

Ўзбекистонда Ҳамширалик таълимини такомиллаштириш лойихаси

Коллежда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил ноябр ойидаги “Соғлиқни Сақлаш тизимини ислоҳ қилиш” тўғрисидаги қарори асосида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади тиббиёт ходимларининг билим даражасини кўтаришдир. Ўзбекистон Республикаси Япония Ҳукумати ҳамширалик таълими ва менеджменти хамкорлигида иш олиб боради. 2004 йил июл ойидан беш йилга мўлжалланган “Ўзбекистонда ҳамширалик таълимини такомиллаштириш” лойихаси иш бошлади.