Саробга айланган орзулар

Саробга айланган орзулар

П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежида вояга етмаган ўқувчилар ўртасида

“ Саробга айланган орзулар”мавзусидаги фильмни этилди

9 ноябр 2017 йил

Ш.Д.Джурабаев – Тошкент шаҳар прокуратурасининг 9-бўлим прокурори

С.К.Папандопуло – Миробод тумани прокурорининг ёрдамчиси

З.М.Хусанов – Миробод тумани прокуратураси терговчиси

А.А.Мухитдинов – Миробод тумани прокуратураси терговчиси

В.М.Набераева – Миробод ТИИБ ВЕЎНваХПГ катта инспектори

Г.А.Алимджанова – коллеж директори в.б.

Ф.Х.Давидходжаева – ММИБДЎ в.в.б.

С.Ў.Шадиева – ЎИБДЎ в.в.б.

Ўқитувчилар нафар15 нафар

Ўқувчилар: 120 нафар

Мазкур масала юзасидан Миробод тумани прокуратураси терговчиси З.М.Хусанов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўқувчиларга ҳуқуқбзарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида ўқувчи ёшларга тушунчалар берди.“Саробга айланган орзулар” мавзусидаги фильмнинг мазмун ва моҳиятларини тушунтирди, ўқувчиларга коллеж худудига ўткир-тиғли воситалар олиб келмаслигини, дарс ва дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишларини, воягв етмаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилишини тушунтириб ўтдилар. Шундан сўнг фильм намойиш этилди.

Screen Shot 2017-11-22 at 9.28.00 AM

Коллежнинг ММИБДЎ Ф.Давидходжаева сўзни давом эттириб ҳар бир ўқувчи ўз ҳатти ҳаракатини назорат қилиши ва коллежнинг ички тартиб қоидаларига қатий риоя қилиши лозимлиги ҳақида аоҳида тўхталди. Жиноятчиллик ва ҳуқуқбузарликни содир этиш ўзлигига қарши чиқиш демакдир.Таълим даргоҳи ҳарбиримиз учун маънавият маскани ҳисобланади, биз ўз билимимиз ва иқтидоримиз орқали ватанимиз номини дунёга танитишимиз даркор.Келажагимиз соғлом ва баркамол бўлиши сиз ёшлар қўлида албатта.

Screen Shot 2017-11-22 at 9.28.36 AM Screen Shot 2017-11-22 at 9.28.12 AM

Фильм намойиш қилингандан сўнг сўзга коллеж директори Г.А.Алимджанова чиқиб, инсон бу дунёга бир марта келишини, ўсмирлик даврида қилган ҳатоларига бутун умр афсусланиб юришини, коллеждаги дарсларга ўз вақтига талаб қилинаётган ташқи кўринишда келиш лозимлигини, давлат бераётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш кераклигини айтиб ўтдилар. Шу қаторда 85, 139, 34 ва 146 –Қарорларни мазмунини яна бир бор қисқача тушунтирдила.

Шундан сўнг Миробод ТИИБ ВЕЎНваХПГ катта инспектори В.М.Набераева сўзга чиқиб улар вояга етмаган шаҳслар оғир жиноят содир этганда 13 ёшидан жиноий жавобгарликга тортилишини тушунтириб ўтдилар ва жиноятчилик ва хукукбузарликни олдини олиш мақсадида намойиш этилган фильмдан тўғри хулоса чиқаришларини тавсия қилдилар.