INFOLIB 2017

INFOLIB 2017

Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “ INFOLIB 2017” ҳафталиги бўлиб ўтди. П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежининг Ахборот ресурс маркази ходимлари ушбу тадбирда иштирок этдилар. Тадбирда ҳар хил учрашувлар, суҳбатлар, кўргазмалар ва қизиқарли адабий кечалар ўтказилди. Кутубхонанинг ҳар бир бўлимида учрашувлар ва адабий кечалар бўлиб ўтди. Мажлислар залида эса санъаткорлар ва шоирлар билан қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Ҳафта якунида кутубхонанинг жаҳон адабиёти бўлимида Маъданият ва санъат институти талабалари Вильям Шекспирнинг сонеталаридан ўқиб бердилар. Ушбу кечага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ташриф буюрди ва тадбир сўнгида ўзининг фикрларини ҳамда талабаларнинг рус, ўзбек ва инглиз тилларида чиройли ва равон ўқиганлари ҳақида айтиб ўтди. Шекспирнинг “Қирол Лир”, “Гамлет” “Антонио ва Клеопатра” ва бошқа асарлардан парчаларни шу даражада қизиқ ҳамда образга кириб ўқиб бердиларки ҳаттоки томошабинларда ушбу асарнинг давомини ўқиб тугатиш фикри уйғонди. Бундай кечалар ўқувчилар ўртасида китобга бўлган қизиқишни янада кенг тарқатмоқда.

Screen Shot 2017-11-22 at 9.17.25 AM Screen Shot 2017-11-22 at 9.17.43 AM Screen Shot 2017-11-22 at 9.17.37 AM