Беседа на тему “Предотвращение преступности и правонарушений”

Беседа на тему “Предотвращение преступности и правонарушений”

Sorry, this entry is only available in Ozbek and Русский. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in this site default language. You may click one of the links to switch the site language to another available language.

П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежида “Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш”  бўйича коллеж маъмурияти, психологи  ва ўқитувчилари  томонидан

коллеж ўғил бола-ўқувчилар билан ўтказилган суҳбат.

Ушбу масала юзасидан ММИБДЎ в.в.б.  Ф.Х.Давидходжаева сўзга чикиб  бугунги куннинг шарт- шароитлари ва бундай қулай имкониятлардан ёшлар унумли фойдаланиши кераклиги ҳақида сўз бошлади . Ҳурматли Юрбошимиз ҳар бир сўзларида ёшларга катта ишонч билан ёндашадилар. Биз мана шу ишончга лойиқ бўлиш учун аввало ўзимизда инсонийлик, меҳир-оқибат,бағрикенглик ва ватанпарварлик туйғуларини қалбимиз билан ҳис қилиб ҳаракатларимизда, муносабатларимизда намаён қилишимиз керак зеро бу туйғулар  жамиятда ўз ўрнимизни топишимизда  асос ҳисобланади . Бизга маълумки асосан жиноятчи , ҳуқуқбузар сўзлари  жиноячиларга нисбатан ишлатилади , келинг манашундай ҳолатларни  олдини олиш ва жамиятимизда ушбу иллатни йўқ қилиш учун  сиз ёшлар билан бирга курашайлик. Зеро Ўзбекистон келажаги сиз ёшлар қўлида   каби фикрлар билан сўзларини якунлади.       

IMG_2017-10-07_100907

Кейин сўз навбатини “ Вояга етмаганлар ўртасда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликкни олдини олиш борасида”  тарих ва ҳуқуқ  фани    ўқитувчиси Мирзабоев Маҳкам  ўз маърузасида: Вояга етмаганлар ўртасида  ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилликни олдини олиш борсида бугун  жамиятимизда сезиларли ишлар олиб борилмоқда шунга қарамай вояга етмаганлар  ўртасида жиноятлар содир этилмоқда .Азиз ўқувчилар  жиноят албатта жазосиз қолмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз  ҳар биримиз ўз бурчимиз ва вазифамизни  англаган ҳолда  ҳаракат қилсак   бундай ҳолат юз бермаслиги аниқ . Бўш вақтингизни  унумли ўтказинг ,турли тўгаракларга қатнашиб  билимларингизни  ошириш мақсадга мувофиқ.Агар биз бир-биримизни ҳурмат  қилсак ,давлатимиз қонунларидан хабардар бўлсак таълим даргоҳи ички тартиб қоидаларига риоя қилсак  албатта ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилликка ўрин йўқ.Дарсларга ўз вақтида келиш ўз вақтида уйга бориш ҳар биринигизни  бурчингиз ҳисобланади .

Бундан ташқари  ўқувчиларга  ичиш ва чекиш инсон соғлиги учун зарлиги ҳақида  ҳам тушинтирилди .

Коллеж  психологи Н.Норова сўзга чиқиб   турли муаммолар инсон ҳаётида  учраши табий ва унинг ечими ҳам  бир-биримизни тушинишимиз ва ҳурмат  қилишимиздир .Алоҳида суҳбатга эҳтиёж сезилса албатта психологдан маслаҳт олиб суҳбатлашиш мақсадга мувофиқ.

Коллеж ўқитувчиси Қосимов Собиржон  юқоридаги сўзларга қўшимча қилиб  ҳар бир ўқувчи коллеж ҳудудида  учрайдиган нохуш воқиа учун бирдек жавобгар чунки коллеж барчамизники унинг тартиби ва ютуғи ҳам сизу бизники шунинг учун халқ табири билан  айтганда “Бир ёқадан бош чиқрайлик” бирга бўлсак ҳеч қандай  нохуш ҳолатга  ўрин йўқ.

Юқоридагилар инобатга олинган ҳолда йиғилиш

ҚАРОР КИЛАДИ:

  1. Ўғил бола ўқувчиларни тартиб интизоми ва дарсларга қатнашиши  назоратга олинисин.
  2. Уларга Вояга етмаганлар ўртасда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликкни олдини олиш борасида”унинг салбий  оқибатлари тўғрисида гуруҳ раҳбарлари тарбиявий соатларда тушинтириш ишлари олиб боришсин.