Предотвращение преступности и правонарушений

Предотвращение преступности и правонарушений

Sorry, this entry is only available in Ozbek and Русский. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in this site default language. You may click one of the links to switch the site language to another available language.

П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежида “Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш”  муносабати билан Тошкент шаҳар Миробод тумани Прокуратураси ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси рахбар кадрлар тайёрлаш факультети тингловчилари, Миробод тумани ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган суҳбат

Қатнашдилар:
Коллеж ММИБДЎ в.в.б. Ф.Х.Давидходжаева

Коллеж ЎИБДЎ в.в.б. С.У.Шодиева

Коллеж КТБДЎ Ф.З.Алимова

Прокуратура катта терговчиси З.М.Хусанов

Прокуратура терговчиси А.А.Мухитдинов

Миробод туман ИИБ ВЕУН ва ХП
профилактика инспектори В.М. Набераева

Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси
рахбар кадрлар тайёрлаш факультети
тингловчиси майор О.О.Рустамов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси
рахбар кадрлар тайёрлаш факультети
тингловчиси капитани О.Т.Исматуллаев

коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари жами: 70 нафар

КУН ТАРТИБИ:

  1. Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масаласи.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармонлари ва қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларни амалиётга жорий этишнинг аҳамият.
  3. Ҳаракатлар стротегияси ва Ёшларга оид давлат сиёсати ПФ-5005 сонли ва ПҚ-3216 сонли қарори
  4. Коллеж ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлари тўғрисида ва коллеж ўқувчиларининг давомати масаласи.

 IMG_20171019_112000

ЭШИТИЛДИ:

Учрашувни коллеж ММИБДЎ в.в.б.-Ф.Х.Давидходжаева очиб берди. Учрашувнинг кун тартибини ўқиб эшиттирди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништирди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Миробод тумани Прокуратура катта терговчиси З.М.Хусанов “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва  ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунни ҳаётга татбиқ қилиш”  мавзусидаги маърузаси тингланди. Маърузачи ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунинининг мазмун-моҳияти ҳамда ёшлар ўртасида содир этилаётган турли хилдаги жиноятлар ва уларни олдини олиш  хусусида алоҳида тухталди. У коллеж ўқувчилари томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳақида гапириб ўтди. Ўқувчиларни одоб аҳлоқ нормаларига риоя этишлари, вақтида дарсларга қатнашишлари, турли жанжаллар чиқармасликлари, ўзаро дўстона муносабатда бўлиш масалаларига тўхталди. Жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррар эканлигини таъкидлади.

2-масала бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси рахбар кадрлар тайёрлаш факультети тингловчиси майор  О.О.Рустамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармонлари ва қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларни амалиётга жорий этишнинг аҳамият ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ишлар органлари самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли химоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш ора-тадбирлари тўғрисида 16.08.2017 йил ПҚ-3216 “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштирши чора-тадбирлари тўғрисидаги Презиент қарорлари ҳақида гапириб ўтди.

3-масала бўйича  Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси рахбар кадрлар тайёрлаш факультети тингловчиси капитани О.Т.Исматуллаев сўзга чиқди. 16.09.2016 йил “ИИО тўғрисидаги қонун”, 14.09.2016 йил “Ёшларга оид давлат сиёсати”, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 феврал кунги фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйча Ҳаракатлар стратегиясини мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

4-масала бўйича  Миробод туман ИИБ ВЕУН ва ХП профилактика инспектори – В.М.Набераева сўзга чиқди. Коллеж ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлари тўғрисида ва коллеж ўқувчиларининг давомати масаласи ҳақида гапириб ўтди. Ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам қатнашиши, сабабсиз дарсларни қолдирмаслик тўғрисида гапириб ўтди. У ўқувчилар олдида турган энг муҳим вазифа билим олиш ва коллеж тартиб қоидаларига риоя этиш, ўзаро хурмат ва дўстона муносабатда бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Қарор қилинди:

  1. Юқоридаги мавзулар юзасидан гурухларда тушунтириш ишлари олиб борилиши давом эттирилсин.
  2. Ўқувчилар томонидан коллеж ички-тартиб коидаларига риоя килиниши катъий назоратга олинсин.