Президент «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Президент «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Маросим UzReportTV канали орқали намойиш этилди.

Гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг давлат раҳбари Хотира майдонига йўл олди. Шундан сўнг турли давлат органлари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган Президент иштирокидаги асосий тадбирлар академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ ҳудудида бўлиб ўтади. Уни «Ўзбекистон» телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.